Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Туркий республикалар ахборот агентликларининг ягона маркази ташкил этилади

Туркий республикалар ахборот агентликларининг ягона маркази ташкил этилади

Анадолу агентлиги директорлар кенгаши раиси ва бош директори Сердар Карагёз Турк Давлатлари Ташкилоти (ТДТ) Алоқа департаменти томонидан ташкил этилган ОАВ ва ахборот учун масъул вазирлар ва юқори мансабдор шахсларнинг 4-йиғилишига баҳо берди.

Йиғилишда Сердар Карагёз туркий ахборот агентликлари ўртасида иттифоқ тузиш муҳимлигини таъкидлади.

“Анадолу агентлигининг энг муҳим вазифаларидан бири туркий республикалар ахборот агентликлари учун ягона марказ ташкил этишдир. Яқин келажакда биз буни Истанбулда жойлашган институционал бирлашмага айлантирамиз.

Шундай қилиб, туркий дунё мазмуни – янгиликлар, фото ва видеолар алмашинувини таъминлаймиз. Умумий маълумотлар базаси яратилади. Анадолу туркий дунёда ахборот агентликларининг салоҳиятини ошириш учун дастурлар тайёрлайди. Агентлик, шунингдек, Европа ахборот агентликлари ассоциациясининг асосчиларидан бири ҳисобланади. Анадолу агентлиги Туркий тиллар ахборот агентликлари иттифоқини амалга оширишда етакчи рол ўйнайди”, — деди Сердар Карагёз

Киритилди: 22:20 15.05.2022. Ўқилди: 2838 марта. Фикрлар сони: 3 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!