Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

"Туркистон банк" 65 млрд сўм қийматидаги акцияларини сотувга қўйди

"Туркистон банк" 65 млрд сўм қийматидаги акцияларини сотувга қўйди

«Туркистон банк» 65 млрд сўм қийматидаги акцияларини сотувга қўйди. Бу ҳақда корпоратив ахборотлар ягона порталида маълум қилинган.

Унга кўра, банк ҳар бирининг қиймати минг сўм бўлган 65 млн дона акцияларини сотувга чиқарган.

Акциялар "очиқ обуна" (акцияларнинг эркин нархда чегараланмаган миқдордаги мижозлар учун сотувга чиқариш. Ёпиқ обуна шаклида эса сотув чекланган, олдиндан аниқ бўлган мижозларга сотилиши тушунилади).

Банк акциялар сотувини 13 август куни регистрация қилган.

Маълумот учун, «Туркистон банк» Ўзбекистон бозорида 1998 йилдан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Банк расмий сайтидаги маълумотларга кўра, унинг ўз капитали миқдори 26,5 млрд. сўмдан ошади.

Manba: uz24.uz

Киритилди: 16:29 14.08.2018. Ўқилди: 1083 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!