Ўзбекистонда дала ҳовлиларни хатловдан ўтказиш ва ижара бозорини тартибга солиш режалаштирилмоқда.
Асосий ўзгаришлар:
➖ барча дала ҳовлилар ягона электрон реестрга киритилади;
➖ ижара нархлари махсус платформада очиқ эълон қилинади;
➖ 2027 йилдан нархларни киритиш мажбурий бўлади.
Ноқонуний ижара ҳақида хабар берган фуқароларга жариманинг 30%игача мукофот берилиши мумкин. Реестрга киритилмаган объектлар жаримага тортилади.