Алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш борасида, алимент тўлашдан бўйин товлаб юрган шахсларнинг иш ҳужжатлари судларга ўтказилиб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.
Мажбурий ижро бюросининг Тупроққалъа тумани бўлими иш юритувида бўлган қарздор К.Ю. фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 26.01.2024 йилдаги суд буйруғига асосан ундирувчи Ш.А. фойдасига икки нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулини тўлаб бориши белгиланган бўлса-да, у белгиланган алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келган.
Натижада, қарздорнинг 01.08.2026 йил ҳолатига алиментдан 45,9 млн сўм қарздорлиги йиғилиб қолган.
Давлат ижрочиси О.Хужаев томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор К.Ю.дан алимент пулларини ундиришни имкони бўлмаганлиги сабабли, унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа тумани судига юборилган.
Суднинг 13.08.2026 йилдаги қарори билан қарздор К.Ю.га 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.