Тунисда иссиқлик тўлқини кенг кўламли электр узилишларига сабаб бўлди.
Мамлакат пойтахтининг бир нечта туманларида катта электр узилиши кузатилди. Хусусан, хорижий дипломатик ваколатхоналар жойлашган Berges du Lac 2 тумани электрсиз қолди. Бир нечта ҳудудларда светофорлар ҳам ишламай қолди.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, ўнлаб аҳоли кичик бизнесга жиддий зарар етказаётган электр узилишларига қарши норозилик билдириш учун давлатга қарашли STEG электр ва газ компанияси офисларидан бирининг олдида тўпланишди.
Шуни таъкидлаш керакки, Тунисда 10 июлдан бери ҳаддан ташқари иссиқлик давом этмоқда. Ўтган дам олиш кунлари ҳарорат 45-46 даража Цельсийга етди, бу меъёрдан 6-10 даража юқори. Расмийлар электр узилишларини жорий қилишди.
STEG электр газ компаниясининг маълумотларига кўра, иккинчи иссиқлик тўлқини шароитида электр энергияси истеъмоли одатдагидан 30% дан кўпроққа ошди, бу эса кенг кўламли назорациз узилишларга олиб келди.