Бугун 7 июнь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Transfermarkt: «ПСЖ» дунёнинг энг қиммат таркибига эга клуби (+топ-10 рейтинг)

Transfermarkt: «ПСЖ» дунёнинг энг қиммат таркибига эга клуби (+топ-10 рейтинг)

Transfermarkt портали маълумотларига кўра, Франциянинг «ПСЖ» клуби айни пайтда дунёдаги энг қиммат таркибга эга жамоа ҳисобланади.

Парижликлар таркибининг умумий қиймати 1,37 миллиард евро деб баҳоланган. Иккинчи ўринни 1,32 миллиард евролик кўрсаткич билан «Манчестер Сити» эгаллаган бўлса, учинчи поғонадан 1,25 миллиард евролик таркибга эга «Арсенал» жой олган.

Тўртинчи ва бешинчи ўринларда мос равишда «Реал» (1,22 миллиард евро) ҳамда «Барселона» (1,16 миллиард евро) қайд этилган.

Transfermarkt талқини бўйича энг қиммат таркибга эга 10 та клуб:

1. «ПСЖ» — 1,37 миллиард евро;
2. «Манчестер Сити» — 1,32 миллиард евро;
3. «Арсенал» — 1,25 миллиард евро;
4. «Реал» — 1,22 миллиард евро;
5. «Барселона» — 1,16 миллиард евро;
6. «Челси» — 1,11 миллиард евро;
7. «Бавария» — 958 миллион евро;
8. «Ливерпуль» — 940 миллион евро;
9. «Манчестер Юнайтед» — 752 миллион евро;
10. «Тоттенхэм» — 700 миллион евро.

Киритилди: Бугун 17:11. Ўқилди: 209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!