Бугун 29 ноябрь, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Трампнинг рақиби АҚШга қайси давлатлар душман эканлигини айтди

A A A
Трампнинг рақиби АҚШга қайси давлатлар душман эканлигини айтди

Демократик партиядан президентликка номзод Жо Байден CNN телеканали мезбонлик қилган Пенсильвания штатидаги сайловчилар билан учрашувда нутқ сўзлаб, Россияни "AҚШга душман" деб атади.

Байден, шу билан бирга, Хитойни ҳам "AҚШга рақиб" деб атади. У Россия "сайловларга аралашса, товон тўлайди", деб ваъда берган, аммо қандай чоралар кўриши мумкинлигини аниқ айтмаган. Бундан ташқари, у Россия ҳукумати "Европани бўлинишга" уринишда айблади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден AҚШ президенти Дональд Трампни коронавирусга қарши курашда йўл қўйилган хатолар туфайли истеъфога чиқишга чақиргани ҳақида хабар берилган эди.

Киритилди: 14:43 18.09.2020. Ўқилди: 3693 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар