Нью-Йорк бош прокуратураси АҚШ президенти Дональд Трампнинг қизи Иванкага нисбатан тергов ишларини бошлади.
Маълумотларга кўра, президент солиқларни тўламаслик учун миллионлаб долларларни консалтинг хизматларига ўтказган, аслида, бу пуллар қизининг ҳисобига тушган.
Прокуратура сентябрь ойи охирида Трамп ўн йил давомида федерал даромад солиғини тўламагани тўғрисидаги маълумотлар тарқалганидан кейин тергов ишларини бошлади.