Бу ҳақда Брукингс институти (Вашингтон) тадқиқотларга асосланиб маълум қилди.
Институт маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январидан 2026 йилнинг апрелигача АҚШ Миграция ва божхона полицияси (ICE) агентлари тахминан 400 минг кишини қўлга олган.
Бу ҳолат 205 минг нафар болага таъсир кўрсатган, уларнинг ичида отаси ёки онаси (ёхуд ҳар иккиси) қўлга олинган 146 635 нафар АҚШ фуқароси ҳам бор. Тадқиқотда қайд этилишича, 22 минг боланинг ота-оналари (иккаласи) ҳам ҳибсга олинган.