Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Трампнинг ҳаракати интернет фойданувчиларининг кулгисига сабаб бўлди (видео)

Трампнинг ҳаракати интернет фойданувчиларининг кулгисига сабаб бўлди (видео)

Америка президенти Дональд Трамп америкаликлар ва бутун дунёни яна бир бор кулдирди.

Twitter саҳифасида жойлаштирилган видеороликда ҳарбий олийгоҳ жамоалари ўртасидаги футбол ўйини бошланиши олдидан Дональд Трамп қуръа ташлаш учун ҳавога танга ташлайди.

Унинг бу танга ташлаши томошабинларнинг кулгисига сабаб бўлади.

​Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари тўхтамасдан турли мазмундаги изоҳларни ёзишмоқда.

“Пари каби сеҳрли чанг учқунларини ҳар тарафга ташламоқда”, - деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

Бошқаси эса президентнинг ҳаракатларига қараганда, у хат ташувчи каптарни эркинлик қўйиб юборди, деб изоҳ ёзган.

Учинчи фойдаланувчининг фикрига кўра, Америка президенти ҳафта давомида машқ қилган.

Киритилди: 17:55 14.12.2018. Ўқилди: 2175 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!