Бугун 19 октябрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Зеленскийга Tomahawk ракеталарини беришни рад этди — Axios

Трамп Зеленскийга Tomahawk ракеталарини беришни рад этди — Axios

Нашрнинг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ президенти Украина раҳбари Володимир Зеленский билан ўтказилган “кескин” руҳдаги учрашувда Украинага узоқ масофали Tomahawk қанотли ракеталарини, ҳеч бўлмаганда ҳозирча, етказиб бериш нияти йўқлигини маълум қилган.

Axios суҳбатдошларидан бири кечаги учрашувнинг “осон кечмаганини”, Доналд Трампнинг эса “қарори қатъий” бўлганини таъкидлаган.

"Учрашув давомида Трамп бир неча кескин баёнотлар берди ва баъзи пайтларда музокара жуда ҳиссиётли тус олди", дейилади хабарда.

АҚШ президентининг ўзи учрашувдан сўнг уни "қизиқарли ва самимий" деб баҳолади. Шу билан бирга, Трамп Киев ва Москвани урушни “ҳозирги ҳолатда тўхташ” учун келишувга эришишга даъват этди.

Айни пайтда, Зеленский АҚШ президенти билан учрашувдан сўнг Tomahawk ракеталари етказиб берилишига умид қилишда давом этаётганини билдирди.

"Президент Трамп “йўқ” демагани яхши, аммо бугун у “ҳа” ҳам демади", — дея маълум қилди Украина президанти учрашувдан сўнг берган интервюсида.

Киритилди: 15:04 18.10.2025. Ўқилди: 705 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!