Бугун 21 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Трамп янги дебатларни рад этди

Трамп янги дебатларни рад этди

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трамп сайловолди дебатларида энди қатнашмаслигини айтди.

«Учинчи мунозара бўлмайди», деди Трамп ижтимоий тармоқдаги «Truth» нашрида.

💬 Биринчи президентлик дебати июнь ойида Трамп ва Президент Байден ўртасида бўлиб ўтган. Иккинчи - вице-президент ва Байденнинг президентлик пойгасида вориси Камала Харрис ўртасида - 10 сентябр куни бўлиб ўтди.

“Боксчи жангда мағлуб бўлганида, унинг оғзидан чиққан биринчи сўзлар «Мен яна бир зарбани хоҳлайман» бўлади”, — дея қўшимча қилди у нега бошқа баҳсни истамаслигини тушунтириб.

Reuters, YouGov ва CNN томонидан ўтказилган дастлабки сўровлар шуни кўрсатдики, америкалик сайловчиларнинг кўпчилиги Харрис Трампдан ўзиб кетганига ишонишади.

Аксарият шарҳловчилар ва кузатувчилар бу жангда Харриснинг қўли баланд келганига рози бўлишди, умуман олганда вице-президент ҳужумда, Трамп эса ҳимояда.

Трампнинг кўплаб иттифоқчилари ҳам Харриснинг қўли баланд келганини айтишди.

Киритилди: 15:13 13.09.2024. Ўқилди: 1419 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!