АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп амалдаги давлат раҳбари Жо Байденнинг халққа махсус мурожаатига изоҳ берар экан , сиёсатчининг лўнда гапига эътибор қаратди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди .
Трампнинг сўзларига кўра, Америка етакчисининг нутқи зўрға тушунарли ва жуда ёмон бўлган.
Байден ўз мурожаатида Қўшма Штатлар Россияга қарши курашни давом эттириши ва Украинани қўллаб-қувватлашига ваъда берди . Шунингдек, у Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги урушни тўхтатиш ва гаровга олинганларни қайтариш учун барча имкониятларни ишга солишига ишонтирди .