АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон шаҳрини ҳарбий ва полиция иштирокида «озод қилиш» ҳамда уни федерал назорат остига қайтаришга ваъда берди.
Американинг Truth Social платформасидаги баёнотида Трамп Колумбия округи — Вашингтондаги жиноятчилик даражаси ҳақида фикр билдирди.
«Вашингтон, Колумбия округи, дунёдаги энг юқори жиноятчилик даражасига эга шаҳарлардан бири бўлиб, кўпгина учинчи дунё давлатларидаги энг криминал ҳудудлардан ҳам юқори», — деб ёзди у.
Трампнинг таъкидлашича, шаҳардагӣ қотилликлар даражаси Мехико, Богота, Исламабод ва Аддис-Абеба каби шафқатсизлиги билан машҳур жойлардан ҳам юқори, ҳамда Ироқнинг Фаллужа шаҳридагидан деярли ўн баравар кўп.