Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху АҚШ Президенти Дональд Трампга Эрон билан якуний келишувга бойитилган уранни Эрон ҳудудидан олиб чиқиш ва Теҳроннинг ракета ишлаб чиқаришига чекловлар қўйиш талабларини киритиш мажбурияти учун миннатдорчилик билдирди.
Исроил Бош вазири девони бу ҳақда икки раҳбар ўртасидаги телефон суҳбатидан сўнг маълум қилди.
"Президент Трамп Бош вазир Нетаньяху билан музокаралар жараёнини бошлаш учун асос сифатида Эрон билан ишлаб чиқилаётган келишувларни муҳокама қилди. Исроил бу келишувларнинг иштирокчиси бўлмаса-да, Бош вазир Президент Трампга музокаралар натижасида эришилган якуний келишув бойитилган ядровий материалларни олиб ташлаш, бойитиш инфратузилмасини демонтаж қилиш, ракета ишлаб чиқаришга чекловлар қўйиш ва минтақадаги террорчи ташкилотларни Эрон томонидан қўллаб-қувватлашни тўхтатишни ўз ичига олиши ҳақидаги ваъдаси учун миннатдорчилик билдирди", дейилади баёнотда.
Бундан олдин Трамп Нетаньяху каби бир қанча давлатлар раҳбарлари билан можарони ҳал қилишга қаратилган Эрон билан келишувлар бўйича музокаралар олиб борганини эълон қилган эди.
Бироқ, Теҳрон Америка раҳбарининг келишувга эришиш ҳақидаги даъволарини рад этди.