АҚШ президенти Доналд Трамп дунёнинг аксарият мамлакатлари импортига бож солганидан сўнг, унинг шахсий бойлиги 500 млн долларга қисқарди, деб ёзди Forbes.
Трампнинг бойлиги 4,7 млрд доллардан 4,2 млрд долларга тушди ёки 10 фоиз йўқотишга учради. Хусусан, Trump Media and Technology Group қийматининг 8 фоизини ва 170 млн долларини йўқотди.
Шунингдек, Трампнинг кўчмас мулк ва хизматлар соҳасидаги компаниялари ҳам зарар кўрган.