АҚШнинг собиқ президенти ва Республикачилар партиясидан асосий номзод Дональд Трамп Украинани «бутунлай вайрон қилинган давлат», унинг халқини эса «ўлик» деб атади.
Трамп Шимолий Каролинадаги сайловолди ташвиқоти чоғида сўзлаган нутқида: Киев 2022 йил февралида Россия-Украина можароси бошланишидан олдин ҳам Россия президенти Владимир Путинга ён беришлари керак эди. Трампнинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятдан ҳатто «ёмон келишув» ҳам афзалроқ бўларди.
Бу шу йилнинг ноябрида бўлиб ўтадиган сайловларда республикачининг Москва билан музокаралар бўйича позицияси ҳақида саволлар туғдирди. Доналд Трамп сайловолди кампаниясининг бошиданоқ АҚШнинг Украинага кўрсатаётган ёрдамини кескин танқид қилиб, Оқ уйга қайтса, можарога барҳам беришини такрорлади.
Республикачи нафақат президент Жо Байден жамоасини, балки президент Владимир Зеленский бошчилигидаги Украина ҳукуматини ҳам танқид қилади. Трампнинг фикрича, Киев Россия билан музокараларни эрта бошламасдан тинчлик ўрнатиш имкониятини қўлдан бой берди.