Бугун 8 октябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Трамп Украинага деярли 300 миллиард доллар ажратилишини танқид қилди

Трамп Украинага деярли 300 миллиард доллар ажратилишини танқид қилди

АҚШнинг собиқ президенти ва Республикачилар партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзод Доналд Трамп мамлакатдаги табиий офат шароитида Киевга ёрдам бериш учун Вашингтоннинг салкам 300 миллиард доллар ажратганини танқид қилди . Бу ҳақда Американинг Fox News телеканали хабар берди .

Трампнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар Украинага қарийб 300 миллиард доллар сармоя киритган ва шу билан бирга, президент Жо Байден маъмурияти энг даҳшатли довулдан жабр кўрган америкаликларга фавқулодда эҳтиёжлар учун атиги 750 доллар таклиф қилмоқда.

Шу билан бирга, собиқ президент Украинага ёрдамни қандай баҳолагани ҳақида батафсил маълумот бермади .

Киритилди: Бугун 07:03. Ўқилди: 710 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!