Бугун 18 август, 2022 йил, пайшанба

O'ZB

Трамп: "Украинадаги урушда ўлганлар бугун тирик бўлиши ҳам мумкин эди"

Трамп: "Украинадаги урушда ўлганлар бугун тирик бўлиши ҳам мумкин эди"

AҚШнинг собиқ етакчиси Дональд Трамп учинчи марта президентликка номзодини қўйишга тўғри келиши мумкинлигини айтди, бироқ 2024 йил учун режалар ҳақида яна расмий эълон қилинмади.

Трамп сайловолди кампаниясининг расмий бошланиши йил охиридан, яъни Конгрессга оралиқ сайловлар ўтказиладиган пайтда кутилмоқда, гарчи амалдаги президент Жо Байден иккинчи муддатга курашиш ниятини аллақачон эълон қилган.

"Ҳақиқат шуки, мен икки марта сайловда қатнашиб, икки марта ғалаба қозонганман, иккинчиси эса анча яхши бўлди. Энди биз буни яна қилишимиз керак бўлиши мумкин. Бу ерда яна сайловга боришимни ҳоҳлайдиганлар борми?", деб Трамп Шимолий Каролинадаги митингда ўз тарафдорларидан сўради.

У ўзининг сиёсий рақибларини 2020 йилги сайловларни сохталаштиришда ва Байден устидан ғалаба қозонишга интилишда айблашда давом этмоқда.

"Энергетика инқирозидан тортиб, зўравон жиноятчилик инқирозигача, Aфғонистондаги фалокатдан Украинадаги фалокатгача, биз кўраётган нарса - бу сохта ва даҳшатли сайловлар натижасидир", - деди Трамп.

Собиқ президент Украина можаросининг даҳшатли манзараларини кўрганида, “ўлаётган, ўлган, ваҳшийларча, ваҳшийларча ўлдирилган бу одамларнинг ҳаммаси бугун тирик бўлиши мумкин эди, лекин тирик эмас”, деган фикрдан доимо ич-ичимдан оғриётганини тан олди.

Киритилди: 11:33 10.04.2022. Ўқилди: 3225 марта. Фикрлар сони: 2 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!