Бугун 29 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Трамп: Украина «дўзахдан ўтмоқда»

Трамп: Украина «дўзахдан ўтмоқда»

Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп ўртасида учрашув бошланди. Сиёсатчиларнинг учрашуви – 2019 йилдан бери илк бор – Нью-Йоркдаги собиқ давлат раҳбарига тегишли “Trump Tower” мажмуасида бўлиб ўтди.

Сўнгги ҳафталарда Трамп Украина мудофаасини қўллаб-қувватлашга бир неча бор шубҳа билдирди ва агар президентлик сайловларида ғалаба қозонса, урушни имкон қадар тезроқ тугатишга яна ваъда берди.

Трамп можарога барҳам бериш учун «ҳар икки томон» билан ишлашга ваъда берди.

«Биласизки, мен президент Путин билан жуда яхши муносабатдаман. Ўйлайманки, ғалаба қозонсак, ҳаммасини тезда ҳал қиламиз. Жуда тез», деди Дональд Трамп жонли эфирда бўлиб ўтган учрашувда Владимир Зеленскийга.

💬 “Бу давлат жаҳаннамни бошидан кечирмоқда. Мен ҳеч қачон бундай даҳшатли вазиятни кўрмаганман ," дея қўшимча қилди у.

Киритилди: 21:46 28.09.2024. Ўқилди: 479 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!