Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Трамп Туркияга: «Бу иш ҳали тугамади, нима бўлишини энди кўрамиз»

Трамп Туркияга: «Бу иш ҳали тугамади, нима бўлишини энди кўрамиз»

АҚШ президенти Дональд Трамп Туркия суди черков руҳонийси Эндрю Брансонни уй қамоғидан озод этиш сўровини иккинчи марта рад этганига муносабат билдирди.

“Азон” нашри хабарига кўра, АҚШ раҳбари Туркияни нодўстона ҳаракатда айблаган.

“Пастор Брансон ажойиб инсон. Жосус деб сохта айблов эълон қилишди, у жосус эмас. Ҳозир судланяпти, албатта, бунга суд дейиш мумкин бўлса. Пасторни анча олдин қайтариб беришлари керак эди, менимча, Туркия жуда ёмон ҳаракат қилди, бу иш ҳали тугамади. Буни қабул қилмаймиз, одамларимиз ушлаб тура олишмайди, нима бўлишини энди кўрамиз”, – деб айтган Трамп. 

Киритилди: 11:07 18.08.2018. Ўқилди: 1411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!