АҚШ президенти Доналд Трамп ўтган ёнғинлар муносабати билан Калифорниядаги сув ресурслари устидан назорат ўрнатиш тўғрисида фармон чиқарди. Бу ҳақда The New York Times хабар берди .
“Оқ уй президент Трампнинг Калифорниядаги сув ресурсларини бошқариш бўйича операцияларида федерал ҳукумат ролини кучайтириш режасини кўрсатувчи фармойишини эълон қилди”, деб ёзади газета.
Қайд этилишича, фармон АҚШ Ички ишлар вазирлигига барча маҳаллий ва федерал қонунларни четлаб ўтган ҳолда штат сув ресурсларини бошқаришни топширади.