Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Трамп Суриядан қўшинларни олиб чиқадими?

Трамп Суриядан қўшинларни олиб чиқадими?

АҚШ президенти Доналд Трамп ўтган декабрь ойида Башар ал-Ассад ҳокимиятдан ағдарилишидан олдин Америка қўшинлари Сурияда бўлмаслиги кераклигини таъкидлаганидан сўнг, у ўз қарорини қайта кўриб чиқаётганга ўхшайди.

Хабар берганидек Ал Арабия Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда Трамп Суриядаги АҚШ қўшинлари сонини ҳозирги даражада ушлаб туришни режалаштиряптими ёки йўқлигини айтишдан бош тортди.

У ИШИДга қарши кураш учун у ерда жойлашган америкалик қўшинларни олиб чиқиш нияти ҳақидаги саволга: “Биз буни кўриб чиқамиз ва бу масала бўйича тегишли қарор қабул қиламиз”, деди.

“Биз Сурияга аралашмаймиз, уларнинг у ерда ўз муаммолари бор... Уларга бизнинг ҳамма нарсага аралашишимиз керак эмас”, — дея қўшимча қилди Трамп.

Қўшма Штатлар Сурия тупроғида 900 га яқин америкалик аскар борлигини бир неча йиллардан бери айтиб келади. Бироқ ўтган йилнинг декабрь ойида Пентагон Америка қўшинлари сони қарийб 2000 аскарга кўпайганини тан олди.

Америка қўшинларининг давом этиши ва уларнинг сонини маълум даражада ушлаб туриш зарурати юзасидан Қўшма Штатлар ва Суриянинг қўшнилари, хусусан Ироқ ўртасида узоқ вақтдан бери таранглик мавжуд.

Киритилди: 15:24 31.01.2025. Ўқилди: 1237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!