Трамп Оқ уйда бўлиб ўтган учрашув чоғида Сурия етакчиси аш-Шаръага ўз брендидаги атирни совға қилди, деб ёзмоқда ОАВ
Хабарларга кўра, икки давлат етакчилари ўртасидаги музокаралар давомида Доналд Трамп кутилмаганда “Trump Victory 45-47” атирини олиб, Сурия президентига ундан пуркади.
"Яқинроқ кел — бу энг яхши ҳид. Мана, хоҳласанг, хотинингга ҳам битта флакон! Нечта хотининг бор?", — деди АҚШ президенти Сурия етакчисига.
"Битта", — дея жавоб берди Аҳмад аш-Шаръа.
"Фақат биттагинами? Эҳ, сизларда олдиндан ҳеч қачон билиб бўлмайди!", — деди Трамп.