Трамп Хитойга ташрифи якунида Си Жинпинга нисбатан катта ҳурматда эканини ва уни ўзининг дўсти деб билишини маълум қилди.
"Бу мен жуда ҳурмат қиладиган инсон, у ҳақиқатан ҳам дўстимга айланди. Биз бир-биримизни 11 йилдан бери, қарийб 12 йилдан бери биламиз. Бу катта муддат", — деди президент.
Шунингдек, у АҚШ делегациясининг Хитойга ташрифи давомида икки давлат манфаатларига хизмат қиладиган ажойиб келишувлар имзоланганини таъкидлади.