АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни иқтисодий жиҳатдан яккалашда ҳеч қандай маъно кўрмайди. Бу ҳақда Америка вице-президенти Жей Вэнс ўз интервьюсида айтиб ўтди.
“Президент европаликлар билан ҳам, Россия билан ҳам иқтисодий масалада жуда самимий бўлган. У Россияни иқтисодий жиҳатдан яккалашда ҳеч қандай сабаб кўрмайди”, – деди Вэнс.
Унинг сўзларига кўра, Штатлар Украина можаросини ижобий ҳал қилишни ҳамон устувор вазифа деб билади. Айниқса, масала барҳам топганидан сўнг АҚШ президенти Россия билан келгусидаги истиқболда иқтисодий ҳамкорликни ҳам йўлга қўйиши айтилмоқда.
Душанба куни Трамп россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан мулоқот қилишни режалаштираётганини маълум қилди. У айнан қайси мавзуда суҳбат қуриши ҳақида маълумотларни очиқламаган.