Бугун 22 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Трамп Путиннинг Байден борасида билдирган фикрига қўшилди

Трамп Путиннинг Байден борасида билдирган фикрига қўшилди

АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида (CPAC) сўзлаган нутқида президент Владимир Путиннинг Жо Байден оқ уй раҳбари лавозимида Россияга кўпроқ фойда келтириши ҳақидаги фикрига қўшилди, дея хабар берди РИА Новости.

Сиёсатчининг сўзларига кўра, Путиннинг Байден ўзининг башоратлилиги туфайли Москва учун афзалроқ эканлиги ҳақидаги сўзлари уни ажаблантирмади.

"Куни кеча у Байденни президент сифатида кўришни афзал кўришини эълон қилди ва мен унга қўшиламан", — деди у.

Собиқ президент таъкидлаганидек, АҚШ "бутун дунё учун масхара бўлди".

Аввалроқ Байден Сан-Францискодаги ёпиқ сайловолди тадбирида нутқ сўзлаб, яна бир бор Россия етакчисига нисбатан қўпол гапирган эди. Путин Байденнинг ҳақоратига изоҳ берар экан, унинг баёнотларини АҚШ президенти сифатида Россия учун яхшироқ бўлиши ҳақидаги олдинги сўзларига адекват муносабат деб атади. Давлат раҳбарининг қўшимча қилишича, америкалик ҳамкасби унга бу сўзлари учун шунчаки миннатдорчилик билдира олмайди.

Киритилди: 17:48 25.02.2024. Ўқилди: 3372 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!