Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин замонавий жаҳон сиёсатининг етакчилари ҳисобланади. Бу ҳақда Американинг собиқ етакчиси Доналд Трамп маълум қилди, деб ёзади WP.
«Си Цзиньпинга, КХДР етакчиси Ким Чен Инга, Россия президенти Владимир Путинга қаранг, хохлайсизми ёки йўқми, уларнинг барчаси асосий ролларда», — деди сиёсатчи. Кейин у мисол тариқасида Венгрия Бош вазири Виктор Орбанни ҳам тилга олди.
Трамп, шунингдек, президент Жо Байден даврида Қўшма Штатлар халқаро муносабатларда ҳурматга сазовор эмаслигини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, агар у қайта сайланса, АҚШнинг кучли давлат сифатидаги обрўсини тиклайди.