Бугун 22 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Трамп президент сифатидаги биринчи кунида нима қилиши ҳақида «41 аниқ ваъда» берди

Трамп президент сифатидаги биринчи кунида нима қилиши ҳақида «41 аниқ ваъда» берди

Республикачилар партиясидан президентликка номзод Доналд Трамп Оқ уйдаги потенциал биринчи кунида нима қилиши ҳақида «41 та аниқ ваъда» берди. Бу ҳақда The Washington Post ёзмоқда .

“Иккинчи муддатга ариза берганидан бери Трамп президент сифатидаги «биринчи куни»да нима қилишни хоҳлаётгани ҳақида 41 та аниқ ваъда берди”, — таъкидлади нашр.

Нашр таҳлили шуни кўрсатдики, Трамп сайловолди кампанияси давомида бу ваъдаларни 200 мартадан ортиқ тилга олган. Улар орасида: оммавий депортацияларни бошлаш, электр транспорт воситаларини рағбатлантиришни тугатиш ва трансгендер аёлларга аёллар спортида қатнашишни тақиқлаш.

Трамп сайловолди ташвиқоти матбуот котиби Каролин Левиттнинг айтишича, Трамп «биринчи муддатда девор қуриш, иқтисодиётни тиклаш ва Американи жаҳон саҳнасида яна ҳурматга сазовор қилиш ҳақидаги ваъдаларини бажарди - иккинчи муддатда ҳам ўз ваъдаларини бажаради».

Киритилди: Бугун 00:11. Ўқилди: 308 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!