Оқ уй маъмурияти Жанубий Кавказ минтақасида узоқ муддатли барқарорликни тарғиб қилмоқда.
Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трампнинг "Арманларни хотирлаш куни" муносабати билан жойлаштирилган баёнотида айтилган.
"Менинг маъмуриятим стратегик ҳамкорлигимизни мустаҳкамламоқда, арман халқи учун муҳим имкониятлар яратмоқда ва Жанубий Кавказ минтақасида узоқ муддатли барқарорликни тарғиб қилмоқда", дейилади баёнотда.
Шуни таъкидлаш керакки, Америка раҳбарининг баёнотида "геноцид" атамаси ишлатилмаган.