Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Трамп Нобель мукофотини олишига ишонмоқда

Трамп Нобель мукофотини олишига ишонмоқда

АҚШ президенти Дональд Трамп Сербия ва Косово ўртасидаги 1999 йилда тугаган жангни тўхтатганига ишонганлиги сабабли Нобель мукофотини олишга умид қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Бу Нобель мукофоти эканлигига аминман. Биз Косово ва Сербия ўртасидаги қирғинларни тўхтатмоқдамиз. Улар шунча йил (бир неча йил) бир-бирларини ўлдирдилар! Улар энди ўлдиришни тўхтатадилар”, деди Трамп.

Аввалроқ Трамп Сербия ва Косово иқтисодий соҳадаги муносабатларни нормаллаштиришга келишиб олгани ҳақида маълум қилганди. Шундан сўнг, Норвегия парламенти депутати Кристиан Тибринг-Гедде дунёдаги узоқ йиллик можароларни ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлари учун Америка раҳбарини тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод қилиб кўрсатди.

Хабар берганимиздек, Сербия ва Косово АҚШнинг фаол воситачилиги билан иқтисодий муносабатларни нормаллаштириш тўғрисида битим имзоладилар. Музокаралар Вашингтонда бўлиб ўтди.

Киритилди: 08:10 21.09.2020. Ўқилди: 1322 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!