Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп лавозимини тарк этган Жон Феланни юқори баҳолади

Трамп лавозимини тарк этган Жон Феланни юқори баҳолади

Президент Дональд Трамп Ҳарбий-денгиз кучлари раҳбари Жон Феланнинг истеъфосига изоҳ бериб, бу собиқ вазирнинг шахсий танлови эканини таъкидлади.

Трамп ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Феланга қилган меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди ва келажакда уни яна маъмуриятга қайтишига умид билдирди.

Шу билан бирга, Трамп унга бирор аниқ лавозим таклиф қилмади.

«Жон Фелан ақлли, қатъиятли ва барча томонидан ҳурмат қилинадиган инсон. У Ҳарбий-денгиз кучлари вазири лавозимини тарк этишга қарор қилган бўлса-да, мен унинг бажарган ишларини юқори баҳолайман ва келажакда уни албатта Трамп маъмуриятида кўришни истардим», — дея аниқлик киритди Америка етакчиси.

Киритилди: 23:32 23.04.2026. Ўқилди: 229 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!