АҚШ президенти Дональд Трамп Куба ҳақида кескин фикр билдириб, «уни қўлга киритиш мен учун шараф бўларди» деди. Унинг сўзларига кўра, Куба ҳозир максимал даражада заифлашган ва бу Вашингтонга кенг имкониятлар яратади:
💬 «Мен уни озод қиламанми ёки эгаллайманми — очиғи, истаганимни қилишим мумкин», — деди у.
Бу баёнотлар мамлакатдаги оғир энергетик инқироз фонида янгради. Венесуэла нефти таъминоти тўхтатилгани сабаб Куба энергетика тизими деярли издан чиққан ва оммавий электр узилишларига олиб келган. АҚШ эса иқтисодий босимни минтақа келажаги бўйича музокараларда восита сифатида ишлатмоқда.
Гаванага босим январь ойидаги воқеалар ва **Николас Мадуро**нинг ҳокимиятдан четлатилиши ортидан янада кучайган. Нефть блокадаси ва бошқа етказиб берувчиларга нисбатан иккинчи даражали санкциялар таҳдиди Куба иқтисодиётини таназзулга олиб келган.
Расмий Гавана анъанавий равишда суверенитетни ҳимоя қилиб, ички ишларига аралашувни қабул қилмаслигини билдирмоқда. Шунга қарамай, Оқ уй риторикаси тобора кескинлашиб бормоқда.