Исроил ва Ливан етакчилари пайшанба, 16 апрель куни тўғридан-тўғри икки томонлама музокаралар ўтказади. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.
Сиёсатчи бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирди.
Америка етакчисининг тушунтиришича, Вашингтон низолашаётган томонларга ҳарбий ҳаракатларда танаффус қилишга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда.
Унинг қўшимча қилишича, Яқин Шарқдаги ушбу икки давлат раҳбарлари қарийб 34 йилдан бери тўғридан-тўғри мулоқот қилмаган эди.
«Бу (учрашув) эртага бўлиб ўтади», — деб ёзди Трамп.