АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Флоридадаги Мар-а-Лаго курортида Исроил бош вазири билан учрашди.
2024 йил кузида президентликка даъвогарлик қилаётган Трамп Камала Харрис Ғазодаги гуманитар инқирозни тилга олиб, «Исроилга ҳурматсизлик» кўрсатганини айтди.
Нетаняху билан учрашувидан сўнг Харрис ҳар доим «Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш қобилиятига эга бўлишини таъминлашини», лекин Ғазодаги тинч аҳоли қурбонлари ҳақида «жим турмаслигини» айтди. Америка матбуоти бу баёнотни Байденнинг баёнотларидан қаттиқроқ деб баҳолади.