Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Трамп Голливуд актрисаси билан жанжаллашиб, уни телба деб атади

Трамп Голливуд актрисаси билан жанжаллашиб, уни телба деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг Twitter’даги саҳфасида Голливуд актрисаси Бетт Мидлерни ҳақорат қилди. У актирисани телба деб атаб, Трамп айтмаган гапни адашиб унга тегишли дегани учун кечирим сўрашга мажбур бўлганини маълум қилган.

Мидлер 3 июнь куни Twitter’да пост қолдириб, унда республикачилар партиясининг 98 фоизи аҳмоқ эканлиги таъкидланган жумлани Трампга тегишли эканлигини айтгани учун ўқувчилардан кечирим сўраган.

«Бу Трампнинг гапириш услубига шунчалик ўхшаш эди-ки, мен бунинг ростлигига ишонибман», — деган актриса.

Кейинроқ яна битта пост қолдириб, ундан олинган гапларни ҳар доим текшириш кераклигини айтган. «Аксарият қисми Трампнинг ўзи томонидан яратилган ёлғонлар шунчалик кўплигидан ҳақиқитни ёлғондан ажратиб олиш жуда қийин», — деган актриса.

Актирса ва қўшиқчи Бетт Мидлер 73 ёшда бўлиб, тўрт марта «Олтин глобус» ва учта «Гремми» мукофотини олган ва икки марта «Оскар»га номзод бўлган.

Киритилди: 11:38 06.06.2019. Ўқилди: 1621 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!