АҚШ Президенти Дональд Трамп, Ғазо секторидан яна 10 нафар исроиллик гаровдаги шахслар яқин вақт ичида озод қилиниши кутилаётганини маълум қилди.
«Биз гаровдаги шахсларнинг катта қисмини қайтардик. Яқин орада яна ўн нафарини қайтаришга муваффақ бўламиз, деб умид қиламиз. Озод қилиш жараёнини имкон қадар тезроқ якунлаш ниятдамиз», — деди Трамп.
Ҳозирги кунда АҚШ ХАМАС террорчилари томонидан олиб кетилган беш нафар америкалик гаровдаги шахсни қайтарди. Улардан уч нафари тирик ҳолда, икки нафари эса жасади билан ватанига олиб келинди. Мавжуд маълумотларга кўра, ҳозирги пайтда яна икки нафар америкалик Ғазо секторида гаровда қолмоқда.