АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан учрашувда ўз раҳбарлигини синовдан ўтказади, дея хабар берди Туркия ҳукумати доираларига яқин бўлган Hurriyet мухбири Абдулқодир Селви.
«Бугун Трамп нима истаяпти ёки Нетаньяҳу интилаётган нарса амалга ошадими — шу аниқланади. Бу етакчилик синови», — деди у.
Селвининг таъкидлашича, музокаралар натижаси қайси томоннинг позицияси устун келиши — Вашингтонники ёки Тель-Авивникини белгилаб беради. Унга кўра, агар Оқ уй Нетаньяҳуни яна АҚШ позициясини ҳисобга олишга мажбурлай олмаса, Трампнинг харизмаси хавф остида қолади, акс ҳолда эса у ўз ҳокимиятини мустаҳкамлайди.