Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Эроннинг ядровий имтиёзларини ёзма равишда расмийлаштирмоқчи

Трамп Эроннинг ядровий имтиёзларини ёзма равишда расмийлаштирмоқчи

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон ва Теҳрон ўртасида музокаралар олиб борилаётган келишув доирасида Эроннинг ядровий дастурига оид бир қатор масалалар бўйича ёзма мажбуриятларга содиқ қолишини талаб қилмоқда.

Бу ҳақда ABC News телеканали музокаралар билан таниш манбаларга таяниб хабар берди.

Эрон вакиллари маслаҳатлашувлар давомида Америка томонига бир қатор талабларнинг бажарилиши мумкинлиги ҳақида оғзаки кафолатлар берган. Бироқ, таъкидланишича, Трамп бу кафолатларни етарли эмас деб ҳисоблаган ва уларни расман ҳужжатлаштиришни талаб қилган.

Канал манбаларининг таъкидлашича, томонлар икки мамлакат ўртасидаги кескинликни янада камайтириши ва Эрон ядровий дастури бўйича кейинги музокаралар учун асос яратиши мумкин бўлган ўзаро англашув меморандуми устида ишлашда давом этмоқда.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари АҚШ маъмурияти Теҳронга мумкин бўлган келишув учун қаттиқроқ шартларни ўз ичига олган янгиланган таклифларни юборганини хабар қилишган эди.

Киритилди: Бугун 11:21. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!