Трамп Эронга нисбатан кескин баёнот бериб, Теҳрон томонини «ақлсизлар» деб атади ва улар АҚШни босимдан чарчайди, деган ҳисобда адашаётганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон томонидан ҳеч қандай босим йўқ ва АҚШ «тўлиқ ғалаба»га эришган.
Шунингдек, Трамп ўз фикрида АҚШ ҳарбий жиҳатдан аллақачон устунликни қўлга киритганини таъкидлаб, вазиятни «назарий жиҳатдан тўлиқ ғалаба» деб атади.