АҚШ президенти Дональд Трамп агар Теҳрон сулҳга рози бўлса, Эрон билан тинчлик музокараларига имконият беришга тайёр.
Бу ҳақда New York Post нашри хабар берди.
Нашр манбасининг сўзларига кўра, сулҳ музокараларни бошлаш учун асосий шарт ҳисобланади ва Эрон аввало бу қадамни қўйиши керак.
Газета манбаси шунингдек, Трамп имкон қадар тезроқ келишувга эришишни кутаётганини таъкидлади, аммо агар кемалар, АҚШ ҳарбий базалари ва Форс кўрфазидаги АҚШ иттифоқчиларига ҳужумлар давом эца, Теҳрон "нархини тўлаши" ҳақида огоҳлантирди.
New York Post нашрининг хабар беришича, томонлар техник маслаҳатлашувларни давом эттирмоқдалар ва воситачилар орқали алоқани сақлаб қолмоқдалар.