Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп Байдендан Путин билан учрашганда ухлаб қолмасликни сўради

Трамп Байдендан Путин билан учрашганда ухлаб қолмасликни сўради

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Американинг амалдаги етакчиси Жо Байдендан Россия давлати раҳбари Владимир Путинга ўзининг энг эзгу тилакларини етказишни илтимос қилди, деб ёзади ТАСС.

"Байденга Путин билан мулоқот қилишда омад тилаймиз, учрашувда ухламанг ва илтимос, унга менинг энг яхши тилакларимни етказинг", - дея таъкидлади Трамп. У илгари Байденнинг учрашувлардан бирида ухлаб қолганига ишора қилди.

Трампнинг таъкидлашича, унинг 2018 йилда Хельсинкида Россия президенти билан учрашуви "жуда зўр ва самарали" бўлган. Американинг аввалги раҳбари, Қўшма Штатлар оммавий ахборот воситаларининг даъволаридан фарқли ўлароқ, "саммитда жуда кўп ютуқларга эришганига, шу жумладан Президент Путин ва Россияга бўлган ҳурматига" ишонч билдирган.

Киритилди: 14:20 11.06.2021. Ўқилди: 2357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!