Американинг ҳозирги раҳбари Жо Байден кетма-кет иккита жумлани ҳам талаффуз қила олмайди ва нима қилаётганини тушунмагани учун у мамлакат учун хавф туғдиради. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп маълум қилди.
“У мамлакат тарихидаги энг ёмон ва энг коррупцияга учраган президент. Бошқа давлатлар раҳбарлари айтганидек, мен айтганимдек, мутлақо қобилиятсиз. У жуда хавфли, чунки у нима қилаётганини билмайди. У ҳатто иккита жумлани ҳам бирлаштира олмайди. Биз бошқалар билан ядровий қурол ўйнаяпмиз ва у нима бўлаётганидан мутлақо бехабар”, — таъкидлади республикачи.
Август ойида Трамп Байден жисмоний ҳолати ёмонлашгани боис бўлажак президентлик сайловларида қатнаша олмаслигини айтган.