Бугун 1 август, 2026 йил, шанба

O'ZB

Трамп АҚШнинг йирик компанияларидан юз миллионлаб доллар олди

Трамп АҚШнинг йирик компанияларидан юз миллионлаб доллар олди

АҚШ президенти Дональд Трамп ўзининг нотижорат лойиҳаларини, жумладан, Оқ уй бал залини қуришни молиялаштириш учун йирик Америка компанияларидан 800 миллион доллардан ортиқ хайрия маблағларини йиғди.

Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар берди.

Нашрнинг хабар беришича, маблағ йиғиш билан Trump Media бошқаруви аъзоси Мередит О'Рурк шуғулланмоқда.

Нашрнинг таъкидлашича, энг йирик донорлар SoftBank, Apple, Microsoft, Amazon ва Meta компаниялари. Манбаларга кўра, SoftBank Трампнинг президентлик кутубхонасига 50 миллион доллардан ортиқ маблағ, Apple Оқ уй бал залига тахминан 25 миллион доллар, Microsoft ва Amazon эса ҳар бири тахминан 15 миллион доллар хайрия қилган. WSJнинг таъкидлашича, Meta шунингдек, президентнинг лойиҳаларига ўн миллионлаб доллар хайрия қилган.

Киритилди: 11:30 31.07.2026. Ўқилди: 587 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!