Бугун 22 февраль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Трамп АҚШга душман давлат номини тилга олди

Трамп АҚШга душман давлат номини тилга олди

Венесуэла — АҚШнинг душмани. Оқ уй раҳбари Доналд Трамп журналистлар билан учрашувда шундай баёнот берди.

«Нега улар (АҚШ собиқ президенти Жо Байден маъмурияти ходимлари — таҳр.) душман билан алоқа ўрнатиб, унга миллиард-миллиард долларларни беришди?», — дея ўртага савол ташлади Трамп.

Трампга кўра, айнан Байденнинг даврида АҚШ миллиардлаб долларга Венесуэладан нефт сотиб олган.

Маълумотларга кўра, шу йилнинг январ ойи охирида Венесуэла президенти Николас Мадуро Каракасда АҚШнинг махсус элчиси Ричард Гренелл билан учрашган. Мадуро махсус элчини расмий қароргоҳи — Мирафлорес саройида қабул қилган. Мадуро Трампнинг вакилига «Нулинчи кун тартиби»га ўтиб, Венесуэла ва Қўшма Штатлар муносабатларини янгитдан бошлашни таклиф қилган.

Киритилди: 12:28 19.02.2025. Ўқилди: 2939 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!