Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп маълум қилди, дея хабар беради “Репорт” .
Унинг сўзларига кўра, Россия-Украина урушини ҳал қилишда ҳеч қандай тараққиёт бўлмаса, Вашингтон етакчи рольни Европа давлатларига топширади:
"Европада юзага келган вазият ўша ерда қолиши керак эди. Лекин биз аралашдик, чунки аввалги маъмурият шундай қилишимиз керак деб ҳисоблади. Натижада АҚШ можарога Европанинг ўзидан ҳам кўпроқ аралашиб қолди", - деди Трамп.