Бугун 14 август, 2026 йил, жума

O'ZB

Трамп АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига топшириқ берди

Трамп АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига топшириқ берди

Трамп АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларига "Gerald Ford" типидаги авиаташувчилардаги электромагнит катапулталардан воз кечиш ва анъанавий буғли катапульталарга қайтишни топширди — The Wall Street Journal.

​АҚШ расмийларига таяниб хабар берилишича, Трамп ҲДKга "Ford" типидаги тўртинчи авиаташувчи "Doris Miller" ва ундан кейинги кемаларни буғли катапулталарни ҳисобга олган ҳолда қайта лойиҳалашни буюрувчи миллий хавфсизлик меморандумини имзолади.

Дeбютдаги учта авиаташувчи "Gerald R. Ford", "John F. Kennedy" ва "Enterprise" эса "EMALS" тизимини сақлаб қолади.

​Трамп бир неча йиллардан бери "EMALS" тизимини жуда мураккаб ва буғли катапулталарга қараганда камроқ ишончли деб танқид қилиб келади. Ушбу қадам амалда келажакдаги АҚШ авиаташувчилари учун жиддий технологик чекинишни англатади.

Киритилди: Бугун 20:45. Ўқилди: 297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!