Бугун 23 июнь, 2021 йил, чоршанба

O'ZB

Трамп: "АҚШ доим Исроил билан бирга, Байден буни кўрсата олмаяпти"

Трамп: "АҚШ доим Исроил билан бирга, Байден буни кўрсата олмаяпти"

AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг айтишича, ҳозирги давлат раҳбари Жо Байденнинг "ожизлиги" Исроилда вазият кескинлашишига олиб келган.

Трампнинг тарафдорлари билан мулоқот қилиш учун яратилган янги веб-сайтида эълон қилинган баёнотида,  собиқ президент ўз ваколат муддати давомида "Исроилнинг мухолифлари Қўшма Штатлар қатъий равишда Исроил томонида эканлигини билишини" таъкидлади. Трампнинг сўзларига кўра, Байден бошчилигидаги дунё "тобора зўравон ва беқарор бўлиб бормоқда", чунки унинг "заифлиги ва Исроилни қўллаб-қувватламаслиги" "AҚШ иттифоқчиларига" қарши янги ҳужумларни келтириб чиқармоқда.

Трамп AҚШ маъмурлари "ҳар доим Исроил томонида бўлиши кераклигини" қўшимча қилди. Унинг фикрига кўра, "фаластинликлар терроризм ва ракета ҳужумларини тўхтатишлари кераклигини ва Қўшма Штатлар Исроилнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини ҳар доим қатъий қўллаб-қувватлашини аниқ тушунтириш" зарур.

Эслатиб ўтамиз, Ғазо сектори чегарасида сўнгги йиллардаги энг йирик можаро душанба куни кечқурун бошланганди. Бугунги кунга қадар Ғазо секторидан Исроилга 600 дан ортиқ ракета отилган, "Темир гумбаз" ракетадан мудофаа тизими улардан 200 тасини ушлаган. Отишма натижасида қурбонлар ва жароҳат олганлар мавжуд. Исроил Ғазо секторига ҳам зарба берди, бу анклав маъмуриятининг маълумотларига кўра икки кун ичида 30 кишини ўлдирган.

Киритилди: 16:32 12.05.2021. Ўқилди: 1959 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!