АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ ретсессияга дуч келиши мумкинлигини тан олди, аммо у мамлакат иқтисодиёти охир-оқибат яхши бўлишига ишонади.
Оқ уй раҳбари НБC телеканалига берган интервьюсида ўз нуқтаи назарини билдирди.
"Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Лекин менимча, биз мамлакат тарихидаги энг кучли иқтисодга эга бўламиз", деди у ретсессия эҳтимоли ҳақидаги саволга.
Трамп бу масаладан хавотирда эмаслигини ва АҚШ иқтисоди “ўтиш даврида” эканлигини ва у жуда яхши ҳолатда чиқишини қўшимча қилди.