Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Трамп 2024 йилдаги сайловларда ҳам иштирок этмоқчи

Трамп 2024 йилдаги сайловларда ҳам иштирок этмоқчи

 

 

АҚШ консерватив доиралари конференциясининг аксарият иштирокчилари собиқ президент Доналд Трампни 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида номзод сифатида кўришни исташмоқда.

Қўшма Штатлардаги навбатдаги президентлик сайловларида Трампнинг қатнашиши маъқуллаб йиғилганларнинг 68 фоиз қисми овоз берди. Ўз навбатида қатнашувчиларнинг 15 фоизи қарши чиқишди. Шу билан бирга, 68 фоиз овоз берувчи мамлакатнинг собиқ раҳбарининг сиёсий йўналишини ҳозирда ҳам сақлаб қолишини қўллаб-қувватлаганлар.

Бундан ташқари, республикачилар ичида алоҳида ёпиқ кўринишдаги сўровнома ҳам бўлиб ўтган. Ёпиқ сўровномада Трамп 55 фоиз овоз тўплаб биринчиликни забт этган. Иккинчи ўринни Флорида губернатори Рон Десантис эгаллаган - у 21 фоиз овозга эга. Жанубий Дакота губернатори Кристи Ноэм - 4 фоиз овоз олишга эришган. 

.

Киритилди: 10:25 01.03.2021. Ўқилди: 1289 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!